Бу йил мактаб формаси мажбурий бўладими?

Сақлаш
14:54 / 25.07.2024 232 0

Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлмайди.

 

Бунга сабаб, 2022 йил 19 май куни эса ҳукуматнинг 271-сонли қарори билан мактаб формаси 2024-2025 ўқув йилидан эмас балки, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мажбурий бўлиши ҳақида қарор қабул қилинган эди.

 

Бироқ ота-оналар ва кенг жамоатчилик томонидан мактаб формасининг жорий қилиниши турли хил эътирозларга сабаб бўлди.

 

Шундан сўнг жамоатчиликнинг эътирозлари инобатга олиниб, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.

 

Аммо бу дегани бутунлай йўқолди дегани эмас. Эндиликда ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этиб борилади.

 

Таъкидлаш лозим, сўнгги қабул қилинган қарорда ягона мактаб формаси жорий этишнинг аниқ муддати белгиланмаган.

 

Эслатма! «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ ўқувчиларнинг таълим муассасаси уставида ман этилган либос ва қиёфада, жумладан ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, тор ва танани очиқ кўрсатувчи юпқа (ҳарир) кийимда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли хил тақинчоқлар тақиши тақиқланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//