Жамият
Ўзгидромет берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 25–29 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Жумладан, республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг — тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши айниқса болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилиши айтилмоқда.
ФВВнинг маълум қилишича, ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи бир қоидаларга риоя этишларига тўғри келади.
Маълумот учун, қуёш уриши очиқ ҳавода, тўғри тушадиган қуёш нурлари остида содир бўлади, лекин иссиқ таъсир қилгандан сўнг 6-8 соат ўтиб ҳам бошланиши мумкин.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ