Ҳиндлар Заҳириддин Муҳаммад Бобурга атаб фильм суратга олди

Сақлаш
22:24 / 24.07.2024 212 0

Картинада Шоҳрух Хон, Ажай Девган, Айшвария Рай, Навазуддин Сиддиқий ва Рандип Ҳуда, Амитабҳ Баччан, Фарида Жалол, Кунал Капур ва Сону Суд асосий ролларни ижро этган.

 

Хабарга кўра, Ранбир Капур Бобур ролини, Дипика Падуконе эса унинг рафиқаси Мумтоз Маҳал хоним образини жонлантиради.

 

Суратга олиш ишлари 2022 йилда бошланган ва ҳозирда пост-продюсерлик босқичида. Картина Яш Раж Фильмс ширкати остида ишлаб чиқарилмоқда.

 

Фильм режиссёри – Нитиш Тивари. Продюсер – Каран Жоҳар.

 

Фильм номи – «Бобур – Мўғул императори».

 

Фильм сценарийси Бобурнинг хотиралари жамланмаси ҳисобланадиган «Бобурнома»га асосланади.

 

Картинанинг катта экранларга чиқиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган, бироқ фильм 2024 йилда чиқиши ҳақида тахминлар бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//