Энди хорижда озодликдан маҳрум этилган фуқаролар жазони Ўзбекистонда давом эттиради

Сақлаш
21:01 / 24.07.2024 284 0

Энди хорижий давлатларда жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилган ва жазони ўтаётган фуқаролар қолган жазо муддатини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин. Бу бўйича тегишли бандлар қонунчиликда белгилаб қўйилмоқда.

 

Шу билан бирга, хорижий давлат ҳудудида ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки ушбу қилмишни содир этганидан кейин руҳий касалликка дучор бўлган шахсга хорижий давлат судининг унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурий чораларни қўллаш тўғрисидаги қарори бўлса, мажбурий даволашни Ўзбекистонда амалга ошириш учун қабул қилиш мумкинлиги белгиланмоқда.

 

Хабарга кўра, ушбу янгиликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

 

«Қонун лойиҳаси билан Жиноят-процессуал кодекси хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун қабул қилиш ва хорижий давлатга бериш тўғрисидаги алоҳида боб билан тўлдирилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини янада самарали ҳимоя қилишга, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказилишининг олдини олишга хизмат қилади», – дейди Бош прокурори ўринбосари С.Ортиқова.

 

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//