Жамият
Полшада 2 ўсмирни пичоқлашида айбдор дея гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси аслида жабрланувчи бўлиб чиқди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Полшадаги Элчихонаси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, хорижий ОАВ воситаларида Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ жиноят юзасидан тарқалган маълумотларга ойдинлик киритиш ҳамда ҳамюртимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Варшава ҳуқуқ-тарғибот идоралари билан мулоқот олиб борилган.
Аниқланишича, интернет саҳифаларида айбланувчи сифатида кўрсатилган (1998 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқароси овқат етказиб бериш хизматида ишлаб келган М.К. бўлган.
У интернетдаги танишув саҳифалари орқали бир қиз билан танишиб, фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолган.
Воқеа Варшава шаҳридаги Бродненск боғида содир бўлган.
Қиз уни талон-тарож қилиш мақсадида ўзининг ҳамюртлари олдига олиб келган ва шундан сўнг уни калтаклашган.
Натижада Ўзбекистон фуқароси ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилган.
Полиция маълумотига кўра, М.К. ҳозирда жабрланувчи сифатида кўрсатма бермоқда ва 24 июль куни (бугун) терговдан сўнг қўйиб юборилади.
«Ҳолат Дипваколатхона назоратига олинди», дейилади хабарда
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ