Туркиялик эркак севгилисини 24 йилдан бери автобус бекатида кутмоқда

Сақлаш
22:26 / 23.07.2024 200 0

Туркиянинг Қора денгиз қирғоқлари бўйида жойлашган Синоп вилоятида яшовчи Эжевит Ўкузжу ўз севгилисини 24 йилдан бери автобус бекатида кутаётгани маълум бўлди.

 

У ҳамон қизнинг қайтиб келишидан умидвор.

 

«Ошиқ Эжевит» номи билан машҳур бўлган йигит орзусидаги аёл билан биринчи марта айнан шу автобус бекатида учрашганини айтади.

 

Унинг сўзларига кўра, бу учрашув фожиа содир бўлгунга қадар муаммосиз давом этган.

 

«Бу ерда бир қиз билан танишдим. Аввалига яхши муносабатда бўлдик. Кейин ажрашдик. Бу ерда бир ойча суҳбатлашдик. У менга ҳеч нарса демади. Таксига ўтирди ва жўнаб кетди. Мен доим шу ердаман. Бу эрдан ўтаётган одамлар менга ёрдам беради», дейди у.

 

Ёшлигида Ўкузжуга кўз касаллиги бўйича ташхис қўйилган бўлиб, дард аста-секин кучайган ва у ҳозирда кўриш қобилиятини йўқотган.

 

Афсуски ўтказилган муолажаларнинг ҳеч бири унга ёрдам бермаган.

 

Вақт ўтишига қарамай, Эжевит ҳозир ҳам севгилиси бир кун келиб йўллари биринчи марта кесишган автобус бекатига қайтиб келишига ишонади ва у шу умид билан яшамоқда.

 

Йигитнинг укасидан бошқа ҳеч қандай қариндоши йўқ.

 

Меҳр-мурувватли инсонлар уни контейнерли уй билан таъминлаган.

 

 

Айтишларича, Ўкузжуни кун бўйи автобус бекатида топиш мумкин.

 

Эндиликда у севгилисини кутадиган бекат маҳаллий аҳоли орасида «Ошиқ Эжевитнинг жойи» деб аталади.

 

 

Уни кўргани ва у билан суратга тушгани келаётган одамларнинг сони борган сари ортиб бормоқда, аммо Эживитнинг кутган инсони улар орасида эмаслиги ачинарлидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//