Жамият
Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жазо чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров маълум қилган.
«Бундай воситлар авваллари байрам арафасида ишлатилгани кузатилган бўлса, эндиликда туғилган кунларда, тўйларда ишлатилиш ҳолатларига дуч келинмоқда», деган у йиғилиш давомида.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг амалдаги 185 прим 1-моддаси кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан (1 миллион 7 миллион сўм) йигирма бараваригача (6 миллион 800 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шу билан бирга, қўлга олинган ҳуқуқбузарлик ашёлари ҳам мусодара қилинади.
Эндиликда эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритилаётган ўзгартиришга асосан жарималар миқдори оширилади.
Жумладан:
▪️ пиротехника буюмлари ишлатганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан (1 миллион 7 миллион сўм) йигирма беш бараваригача (8 миллион 500 минг сўм) миқдорда;
▪️ пиротехника буюмлари савдоси билан шуғуллангани учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан (5 миллион 100 минг сўм) ўттиз бараваригача (10 миллион 200 минг сўм) миқдорида;
▪️ республикага олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш— базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан (10 миллион 200 минг сўм) эллик бараваригача (17 миллион сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қўшимча қилинишича, энди пиротехника муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ички ишлар органларига, яъни профилактика инспекторларига юклатилмоқда.
Маълумот учун, олдин бу каби тартиббузарликлар бўйича Миллий гвардия ходимлари томонидан чора кўрилар эди.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ