Жамият
Президент Қарори билан волейбол спортини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказиб борилади:
▪️ олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Воллейбалл старс» Ўзбекистон кубоги;
▪️ вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида 3 босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – республика) волейбол спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон» республика мусобақаси;
▪️ умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ўртасида 3 босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги;
▪️ ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара-волейбол спорт мусобақалари.
Бундан ташқари, 2025 йилдан ҳар икки йилда бир марта волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CАВА)га аъзо давлатлар ўртасида «Буюк Ипак йўли» халқаро турнири ўтказиб борилади.
Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳам Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55989
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ