Германия ўзбекистонликларга иш ва ўқиш жойлари таклиф қилмоқда

Сақлаш
17:44 / 23.07.2024 159 0

Германия ўзбекистонликларга тиббиёт соҳаси бўйича иш ва ўқиш жойлари таклиф қилмоқда.

 

Жумладан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиядаги ҳамкор ташкилот томонидан қуйидаги талабларга мос келувчи фуқаролар ишга таклиф қилинади:

 

Талаблар:

▪️ ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираси дипломига эга;

▪️ немис тилини камида Б1 даражада билиш;

▪️ камида 1 йиллик меҳнат стажи;

▪️ 18-45 ёш.

 

Афзалликлари:

◻️ иш ҳақи 2300-2700 евро (брутто);

◻️ ҳафтада 5 иш куни;

◻️ яшаш жойи топишга кўмак;

◻️ тиббий суғурта;

◻️ бажарилган иш ҳажмига қараб турли бонуслар.

 

Шунингдек, тиббиёт соҳасига қизиқувчи ёшлар учун Аусбилдунг:

▪️ тиббиёт ва кексаларни парваришлаш соҳасига қизиқиш;

▪️ 11 йиллик таълимни якунлаган бўлиш;

▪️ немис тилини Б2 даражада билиш;

▪️ 3 йиллик касбий таълимни якунлаб, белгиланган клиникада ишлаш мажбуриятини олиш;

▪️ ёш чегараси 16-35 ёш.

 

Афзалликлари:

◻️ стипендия 1100-1400 евро (брутто);

◻️ ҳафтада 6 кун ўқиш ва амалиёт;

◻️ яшаш жойи топишга кўмак;

◻️ тиббий суғурта;

◻️ касбий таълимдан кейин кафолатланган иш жойи.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//