Маданият
Президент Фармони билан янги миллий туризм бренди яратилади.
Бунда мақсад – Ўзбекистоннинг туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини янада мустаҳкамлаш.
Бунда Туризм қўмитасига бир қатор мажбуриятлар юклатилади.
Жумладан:
▪️ 2024 йил 1 октябргача янги миллий туризм брендини яратиш учун танлов ўтказади;
▪️ 2024 йил Халқаро туризм куни доирасида биринчи глобал сайёҳлик медиакампусини ташкил қилади;
▪️ 2024–2025 йилларда аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюенсерларни жалб қилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган бизнес тадбирларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилган тадбиркорлар 2028 йил 1 январгача фойда солиғи бўйича имтиёзга эга бўлади. Бироқ улар ташкил этадиган тадбир 3 кундан кам бўлмаслиги лозим.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ