Илм-фан
15–22 июль кунлари Германиянинг Гёттинген шаҳрида ўтказилган немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси ғолиблари эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 1-ўринни 3 нафар ўқувчи эгаллаган. Улар:
▪️ ўзбекистонлик Района Иброҳимова;
▪️ бангладешлик Маҳек Хон;
▪️ македониялик Ана Котевска.
Шунингдек, беллашувнинг кумуш ва бронза медаллари Мексика, Италия, Словакия, Полша ва Буюк Британиядан келган мактаб ўқувчиларига насиб қилган.
Беллашувларда ҳакамлар ҳайъати нафақат немис тилини билиш даражасини, балки ижодкорлик, шунингдек, жамоада ишлаш қобилиятини ҳам баҳолаган.
Хабарда ёзилишича, 16 ёшли Района Иброҳимова келгусида Германиядаги университетлардан бирида немисшунослик йўналишида таҳсил олиш ва келажакда таржимонлик билан шуғулланишни режалаштирган.
Маълумот учун, олимпиадада 62 та давлатдан келган 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган.
Немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта Германия шаҳарларидан бирида ўтказилади. Ташкилотчи – Гёте Институти.
Тадбирдан кўзлаган мақсад Германиядан ташқаридаги мактабларда немис тилини ўрганишга бўлган қизиқишни оширишдир.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77590
Жамият
56643
Жамият
55843
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ