Илм-фан
Ургутда қадимий Сўғд маданиятига оид ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилди. Бу ҳақида Самарқанд археология институти мутахассиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Алишер Сандибоев маълумот берди.
Маълум бўлишича, илк ўрта асрларга тегишли бўлиб, ибодатхонанинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, деворлари диний мавзудаги суратлар билан безатилган.
«Ибодатхона деворларининг сақланиб қолган баландлиги 3 метрни ташкил этади ва унда 5 та эшик мавжуд. Деворларда юзи овалсимон ва қулоқлари зебу зийнатларга бой маъбуданинг тасвирлари сақланиб қолган. Бу тасвирларда қанотли, устки қуббаси ярим ой шаклида бўлган тож ҳам кўзга ташланади. Шунингдек, ибодатхона деворларидаги сурат парчаларида турли персонаж тасвирлари ҳам учрайди, бу эса ибодатхонада бир нечта илоҳ тасвирланганини кўрсатади.
Ибодатхона деворларида токчалар ҳам мавжуд бўлиб, улардан бирининг ичида лойдан ясалган ҳайкалнинг қўл ва оёқ қисмлари топилган. Археологлар бу ибодатхона ВИИ-ВИИИ асрларда фаолият кўрсатган, лекин 712 йилда араблар Самарқандга юриш қилганида ёқиб юборилганини тахмин қилмоқда.
Исломгача бўлган даврга тегишли деворий сурат ва ҳайкалтарошлик намуналари Ўзбекистонда бир неча ўн йилликда аниқланмаган эди. Шу сабабли Қўрғонтепада топилган бу санъат асарлари катта аҳамиятга эга. Ҳозирда қазув ишлари давом этмоқда, деворий суратларни сақлаш ва нусха кўчириш ишлари олиб борилмоқда», — дейди фалсафа доктори.
Эндиликда Алишер Сандибоев бир нечта таклифларни ўртага ташламоқда.
Жумладан:
▪️ туманда Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси Ургут тумани бўлимини ташкил этиш;
▪️ туманда музей ташкил қилиш. Музейда қадимий Ургут тарихига оид ашёлар сақланиб, илмий ўрганилади ва намойиш этилади. Шу билан бирга, илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштирувчи илмий марказ сифатида ҳам хизмат қилади.
Маълумот учун, Самарқанд археология институти Ургут тумани «Жўраптепа» қишлоғи ёнидаги Қўрғонтепа ёдгорлигида 2022 йилдан буён археологик тадқиқотлар олиб бормоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ