Спорт
Хабарингиз бор, бу йилги XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 206 та мамлакатдан 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади.
Мусобақада Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади.
Таъкидлаш лозим, анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган.
Бундан ташқари, бу йилги олимпиячиларимизнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Ҳисоботда, шунингдек, ушбу нуфузли мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўрилгани, ҳар бир спортчи бўйича индивидуал стратегия қабул қилиниб, уларнинг саралаш мусобақаларидаги, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулотлардаги иштироки таъминлангани айтилди.
Шавкат Мирзиёев ҳисобот якунида Олимпия ўйинларида спортчиларимизга муваффақият тилади.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77590
Жамият
56643
Жамият
55843
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ