Фуд-блогер жонли эфир вақти овқатдан бўкиб, вафот этди

Сақлаш
23:01 / 22.07.2024 276 0

Мукбанг, яъни камера қаршисида овқатланиш йўналиши бўйича блог юритиб, машҳур бўлган Пан Сяотин навбатдаги жонли эфири вақтида вафот эди.

 

Маълум бўлишича, 24 ёшли блогернинг ошқозони ҳазм бўлмаган овқатга тўлиб кетган ва натижада у бўкиб қолган.

 

Қиз блог юритиш асносида мунтазам бир вақтда 10 килограммдан ортиқ овқат истеъмол қилиб келган. Унинг айнан бундай ижодни бошлашига дугонаси асосий сабабчи бўлган. Яъни Сяотин дугонасининг мана шундай йўналишда видеолар олиб, мўмай пул ишлаётганига қизиқиб қолган ва ўз «ижод»ини бошлаган.

 

Бора-бора у машҳурликка эришган. Уни кузатувчиларнинг сони ортиб борган. Натижада, блогер қиз ўз мухлисларини йўқотиб қўймаслик учун янада кўп «ишлай бошлаган». У жонли эфир вақтини узайтирган ва мунтазам овқатланишни давом эттирган.

 

Хабарга кўра, у кунига 10 соатлаб ана шундай видеолар олган. Ачинарлиси, қиз бу вақт мобайнида ошқозонига дам бермаган.

 

Блогернинг ота-онаси ва яқинлари унинг соғлигидан хавотирда эканлигини билдиришган, бироқ қиз уларнинг гапига эътибор қилмаган.

 

Ошқозон-ичак муаммоси юз берган илк ҳолатларда ҳам қиз фаолиятини якунлашни хаёлига келтирмаган. Гарчи ошқозон-ичакдан қон кетиши сабабли касалхонага ётқизилган бўлсада, кейинчалик яна видео олиб, овқат ейишни давом эттирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//