Жамият
Жорий йилнинг 23–26 июль кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Шуни инобатга олган ҳолда, 4 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди.
Жумладан:
▪️ Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
▪️ Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;
▪️ Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
▪️ Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар ҳам кузатилиш эҳтимоли бор бўлган табиий офатдан огоҳлантирилмоқда.
Бундан ташқари, хабарда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши мумкинлиги айтилади.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ