
Жамият
Япония ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида иш таклиф қилмоқда
Бунда иш ўринлари Tokuteigino 1-go (махсус малакали ишчи) дастури бўйича таклиф қилинади.
Маълум бўлишича, талабгорлардан ш тажрибаси талаб этилмайди.
Қўйиладиган талаблар:
▪️ Япон тилидан JLPT N4 yoki JFT Basic A2 даража сертификати мавжуд;
▪️ Махсус малака 1-тоифа қурилиш соҳаси бўйича малакани баҳолаш сертификати мавжуд;
▪️ 18-35 ёшгача бўлган эркаклар;
Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
▪️ Соғлом ва судланмаган;
▪️ Камида 3 йиллик меҳнат шартномаси асосида ишлашга тайёр.
Бунда ойлик маош 220 000 — 235 000 иена – тахминан 17 — 19 млн сўм.
Шундан ушлаб қолинишлар:
◻️ чегирма ва ушланмалар учун жами 37 266 иена (тахминан 3 млн сўм);
◻️ Солиқ — 4,550 иена (тахминан 360 минг сўм);
◻️ Ижтимоий суғурта, меҳнат суғуртаси — 32 716 иена (тахминан 2 млн 600 минг сўм).
Шу ҳисобда, соф тўланадиган ойлик 11-13 млн сўмга тўғри келади.
Бундан ташқари, қўшимча иш соатлари учун алоҳида устама ҳақ тўланади.
Иш берувчи томонидан қопланадиган харажатлар:
➖ Ўзбекистондан Япониягача бўлган авиачипта йўл кира ҳақи;
➖ Аэропортдан кутиб олиб яшаш жойигача кузатиб бориш.
Маълумот учун, агар номзодларда талабларда кўрсатилган сертификатлар мавжуд бўлмаса «TOKAI STUDY» мазкур сертификатларга тайёрланади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ