Жамият
Сирдарё вилоятида сотувчи QR-кодли чек сўраган 12 ёшли боланинг юзига тарсаки урди.
Маълум бўлишича, воқеа Гулистон шаҳридаги дўконлардан бирида содир бўлган.
Боланинг онаси 20 июль куни Болалар омбудсманига мурожаат қилиб, фарзанди (2011 йилда туғилган) Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид чеки (QR-кодли чек) сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдирган ва сотувчига қонуний чора кўришни сўраган.
Болалар омбудсманининг хабарига кўра, ҳолат ўрганилган ва якунда Гулистон шаҳридаги савдо дўкони сотувчиси З.А. (эркак киши) жамоат жойида сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳаракат қилгани аниқланган.
Мазкур шахсга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, ҳозирда иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55989
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ