
Жамият
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги ишонч телефонларининг (Cалл-марказ) фаолияти самарадорлиги ўрганди.
Хулосага кўра, 70 та туман ва шаҳар ҳокимликларида қайта алоқа тизими самарасиз ташкил этилгани аниқланган.
Маълум бўлишича, улар фуқаролар томонидан амалга оширилган қўнғироқларни жавобсиз қолдирган.
Мазкур туман ва шаҳар ҳокимликлари вилоятлар бўйича қуйидагича тақсимланади:
▪️ Қашқадарё вилояти – 11 та туман ва шаҳар;
▪️ Андижон вилояти – 10 та;
▪️ Тошкент вилояти – 8 та;
▪️ Фарғона вилояти – 7 та;
▪️ Хоразм вилояти – 7 та;
▪️ Наманган вилояти – 6 та;
▪️ Самарқанд вилояти – 4 та;
▪️ Сурхондарё вилояти – 4 та;
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та;
▪️ Тошкент шаҳри – 3 та;
▪️ Бухоро вилояти – 2 та;
▪️ Сирдарё вилояти – 2 та;
▪️ Жиззах вилояти – 1 та;
▪️ Навоий вилояти – 1 та.
Бундан ташқари, ўрганишлар давомида 9 та туман ва шаҳар ҳокимликлари (Асака, Хива, Ўрта Чирчиқ, Ҳовос, Узун, Сариосиё туманлари ва Бухоро, Навоий, Бекобод шаҳарлари ҳокимликлари) расмий веб-сайтларида уларга тегишли бўлган ишонч телефонлари кўрсатилмаган.
Қоровулбозор, Ромитан, Шофиркон, Вобкент туманлари ва Бухоро шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайти ҳам ишчи ҳолатида бўлмаган.
Фориш, Томди, Паркент, Сўх, Қораўзак, Хўжайли туманлари ва Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимликларининг телефон рақамларига қўнғироқ қилинганда эса масъул ходимлар томонидан оғзаки мурожаат қолдириш имконияти мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
«Юқоридагиларга кўра, йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида ушбу ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш чораларини кўриш бўйича тақдимномалар киритилди», дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ