Камроқ гапирадиган аёллар тушкунликка тушишга мойил бўлади

Сақлаш
22:58 / 19.07.2024 274 0

Аёллар камроқ гапирса, тушкунликка тушиб қолади. Бу эса депрессияга олиб келиши мумкин.

 

Экспертларнинг фикрича, ҳар бир аёлнинг очиқ гаплаша оладиган камида битта одами бўлиши шарт. Айнан доим ўз ғам-ташвишини гапириб юрадиган аёллар бошқаларга қараганда камроқ депрессия тушар экан.

 

Агар ишончли гаплашадигани бўлмаса, аёлда сурункали чарчоқ кузатилиш мумкин.

 

Баъзи экспертлар аёлларнинг муносабатга бўлган эҳтиёжини қарамлик деб баҳолайди ва уларга мустақил бўлиш кераклигини таъкидлайди. Бироқ аёллар табиатан ҳамкорликка мойилроқ.

 

Боғчадаги болаларни кузатган тадқиқотчилар шундай хулоса қилади: қизлар боғча ёшиданоқ ўғил болаларга қараганда нарсаларни баҳам кўришга тайёр бўлади.

 

Яна шу нарса маълум бўладики, қизлар болаликдан ўз суҳбатдошининг фикри билан қизиқади. Улар буйруқ беришдан кўра таклиф беришни афзал билади. Ўғил болалар эса кўпроқ мустақилликка интилади. Улар ўзларининг «мен»ини ҳимоя қилиб боради.

 

Улғайганда эса аёллар эркакларга қараганда қийинчиликка дуч келади. Сабаби, эркаклар ёшлигидан ўрганган «мустақиллик» хислати билан жамиятга аралашиб кета олади, бироқ аёлларда бундай нарса бўлмайди.

 

Реал ҳаётдаги муросасизлик уларда йўқ бўлган хислатларни талаб қила бошлайди.

 

Жамиятда ёлғизланиш ва мустақиллик меҳрдан кўра кўпроқ қадрланганлиги сабабли аёлларнинг мослашиши қийин кечади.

 

Шу сабабли аёллар ўз сирларини кимгадир айтиб туриши тавсия этилади. Мустақил бўлиш ва ёлғизланиш иммунитети бўлмагани сабабли аёллар эркакларга қараганда маслаҳат бериб турадиган ҳамда дардлашадиган суҳбатдошга кўпроқ муҳтож бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//