Жамият
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжатга биноан, энди 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланиши мумкин.
Агар никоҳга кирувчилар ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилингани (эмансипация) юзасидан ариза берилса, никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Шунингдек, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш қонун бўйича жавобгарликка тортилишга асос бўлади. Бироқ тиббий генетик текширувлар натижаси ижобий бўлган ҳолларда қариндошлар ўртасидаги никоҳга рухсат берилади.
Тиббий кўрикдан ўтиш тартибини бузган шахслар эса қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Бундан ташқари, мазкур қонун лойиҳаси билан тақиқланган тартиб ва интизомларга бўйсунмаганларга маъмурий жазо кучайтирилиши мумкин.
Яъни:
▪️ никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришадиган томон БҲМнинг 10 баробаридан 15 баробаригача жарима тўлайди;
▪️ ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
▪️ никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келади;
▪️ қонунда ўрнатилган никоҳ тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиб ва шартларни бузган шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ