Ўзбекистонлик ботаник олимлар томонидан биринчи марта камёб турли ўсимлик Xалқаро Қизил рўйхатга киритилди

Сақлаш
16:54 / 17.12.2021 940 0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти олимлари томонидан Ўзбекистон флорасининг ноёб вакили Moluccella bucharica (Б. Федтсч.) Рйдинг реликт ва эндемик турини Турларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUCN) Қизил рўйхатига «бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида» мақоми остида киритилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Фанлар академияси хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, ушбу иш ўзбекистонлик ботаник олимлар томонидан камёб турларни Халқаро Қизил рўйхатга киритилиши бўйича биринчи натижа ҳисобланади.

 

Бухоро молуселласи дунё бўйича фақатгина Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида ўсади. Ярим аср давомида тур популяцияси 79% га қисқариб кетди. Бугунги кунда ушбу камёб турнинг табиатимиздаги умумий сони 600 га ҳам етмайди.

 

«Олимларнинг таъкидлашича, тур популяциясининг қисқариб кетишида кучли антропоген таъсир ва экологиянинг кескин ўзгариб бораётганлиги сабаб бўлмоқда. Ушбу турнинг Халқаро Қизил рўйхатга киритилганлиги тўғрисидаги мақола ТМХИ нинг расмий сайтида эълон қилинди», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//