Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир қарорни имзолади

Сақлаш
13:25 / 19.07.2024 624 0

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам тадбирларининг дастурларини тайёрлашга юқори профессионал маҳорат ҳамда тажрибага эга бўлган сценарийчи ва режиссёрлар, шоир ва адиблар, бастакор ҳамда балетмейстерлар, саҳна рассомлари, мақом ва бахшичилик санъати вакиллари, истеъдодли ёш ижрочилардан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилади.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқади ҳамда уни юксак ғоявий-бадиий савияда тайёрлаш чораларини кўради.

 

Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси билан биргаликда «Она диёр – ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминлаши белгиланди.

 

Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этувчи энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари танловларининг якуний босқичини ўтказади.

 

Танловларнинг ғолиб ва совриндорларини Мустақиллик байрами арафасида эълон қилиниб, тантанали равишда тақдирланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//