Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.
Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.
(1).jpg)
Чуй вилоятида замонавий енгил автомобиллар ва тижорат техникалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Хусусан, у ерда Cobalt, Onix ва Tracker русумли енгил ҳамда юк автомобиллари йиғилади.
Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонага замонавий технологик ускуналар етказиб берилиб, ўрнатилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ушбу лойиҳалар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ