Ўзбекистонда электросамокатда соатига 10 кмдан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди

Сақлаш
21:20 / 18.07.2024 236 0

 

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 кмдан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 км тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланиши керак бўлади.

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Унга кўра, тез тиббий ёрдам машиналари, электромототцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда.

 

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларида (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқалар) 14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиш, одам ташиш, телефондан фойдаланиш ва бошқалар каби бир қатор тақиқловчи чоралар жорий этилмоқда.

 

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 кмдан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 км тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланиши керак бўлади.

 

Скутерлар ва мопедларнинг ҳаракатланишини (3.5.1), шунингдек, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқаришни (3.34) тақиқловчи янги йўл белгилари жорий этиляпти.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//