Сиёсат
«Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Аризона давлат университети билан ҳамкорликда мазкур олийгоҳни очиш масаласи Шавкат Мирзиёев ҳамда Cintana таълим компанияси асосчиси ва раиси Дуглас Беккер ўртасида ўтган йилнинг центабр ойида Ню-Ёркда бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинганди. Сўнгра президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Аризона давлат университети ва Cintana Education компанияси ўртасида Тошкентда университет ташкил этиш бўйича меморандум имзоланган.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025-ўқув йилидан амалга оширади. Талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммаси университет томонидан белгиланади.
Университет битирувчиларига Аризона давлат университетининг ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилоти дипломи берилади. Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистонда тан олинади.
Қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда «3+1», магистратурада «1+1» ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади.
Cintana Education университетни ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун 2024−2030 йилларда 30 млн доллар, 2030−2035 йилларда 20 млн доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳамда инвестицияларнинг камида 50 фоизига ОТМ моддий-техника базасини шакллантириш мажбуриятини олди.
Олийгоҳ Тошкент шаҳрининг Бешёғоч кўчаси 1-уй манзилидаги бино-иншоотларда 49 йил муддатга ижарага жойлаштирилади.
Қарорга кўра, 2025 йил 1-сентабрга қадар университет кампусини қуриш учун Тошкент шаҳри ҳудудидан белгиланган тартибда зарур ер майдони ажратилиши лозим.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ