Фарғонада «Маънавият фестивали» юқори шукуҳда ўтказилмоқда

Сақлаш
18:02 / 18.07.2024 291 0

«Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остидаги «Маънавият фестивали» Фарғона вилоятида ўзгача кайфият ва кўтаринки руҳ билан ўтмоқда.

 

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил қилинаётган фестиваль доирасидаги тадбирларда халқ суйган санъаткорлар, таниқли актёрлар, илм-фан, санъат, адабиёт намояндалари иштирок этяпти.

 

 

Фестиваль доирасида маънавият, юртга садоқат, ватанпарварлик йўналишларидаги турли лойиҳалар амалга оширилмоқда, учрашувлар, концертлар, адабий суҳбатлар ташкил этилмоқда.   

 

 

«Юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида ташкил этилаётган фестиваль ҳар йилгиданда қадрли, фараҳбахш ўтмоқда. Сабаби, куни-кеча юртбошимизнинг вилоятимизга ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф давомида белгиланган вазифалар, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилиши зарур кўрсатмаларни диққат билан кузатиб бордик. Бу ишларда барчамиз бир ёқадан бош чиқаришимиз кераклиги, бир ғоя атрофида бирлашишимиз шартлигини юракдан ҳис қилдик», – дейди Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Ғойибберди Аслонов. 

 

 

Қўқон ва Марғилон шаҳарларида бўлиб ўтган «Маънавият фестивали» унутилмас воқеалар ва самимий суҳбатларга бой ўтди. «Инсон қадри» лойиҳаси доирасида Марғилон шаҳар Хўжа Порсо маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ўктамхон Парпиева, Нортожи ая Исмоилова ва Мусоқори ота Абдусаидовлар хонадонига борилиб, улар ҳолидан хабар олинди. Уларга совға-саломлар берилиб, дилдан суҳбат қурилди, дуолари олинди. 

 

 

«Маънавият фестивали» доирасидаги тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//