Жамият
Таъмирлаш ишлари туфайли Яккасарой, Юнусобод ва Учтепа туманларининг қатор ҳудудларига 18 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.
Яккасарой тумани:
аҳоли истеъмолчилари сони — «Дилбулоқ» МФЙ Шота Руставели кўчаси 8 та кўп қаватли уйлардаги 676 та хонадон, Усмон Носир кўчасидаги 12 та ерли хонадон, Қушбеги кўчаси 2 та кўп қаватли уйлардаги 240 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар сони — 15 та.
Юнусобод тумани:
аҳоли истеъмолчилари сони — «Қашқар» МФЙ Марказ-4 даҳа кўп қаватли уйлардаги 146 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар сони — 4 та.
Учтепа тумани
аҳоли истеъмолчилари сони — Бешқайрағоч кўчасидаги 6223 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар сони — 76 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Шунингдек, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 18 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Чилонзор тумани — «Дўмбиробод» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:30 дан 17:00 гача;
Яшнобод тумани — «Яшнобод» МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 09:30 дан 17:00 гача.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ