Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев 17 июль куни Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Масъуд Пезешкиённи яқинда бўлиб ўтган президент сайловидаги ғалабаси билан самимий қутлаб, масъулиятли давлат лавозимида катта муваффақиятлар тилади.
Президентлар Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада ривожлантириш, савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Кейинги йилларда товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар, авиақатновлар сони ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Аввал эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ