Сиёсат
Маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилинади. Эндиликда ҳар ойда энг кўп импорт бўлаётган истеъмол товарлари рўйхати ва ҳажми тадбиркорларга эълон қилиб борилади.
Биринчи олти ойда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш 34 фоизга ўсди. Лекин ҳамма тармоқ ёки ҳудудда ҳам ишлар бир хил кечмаган. Бу ҳақда президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Давлат харидида маҳаллий маҳсулотлар улуши 78 фоизни ташкил қилса-да, айрим вазирликларда маҳаллий муқобили бор маҳсулотларни четдан импорт қилиш ҳолатлари ҳанузгача давом этаётгани танқид қилинди.
Шу боис маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилиниши белгиланди. Эндиликда, ҳар ойда энг кўп импорт бўлаётган истеъмол товарлари рўйхати ва ҳажми тадбиркорларга эълон қилиб борилади. Рақобат қўмитаси ҳудуд ва тармоқ кесимида ўрганиш олиб бориб, бозорда етишмаётган маҳсулотлар бўйича янги қувватларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифларини беради. Ушбу таклифлар асосида аниқ лойиҳалар пакети шакллантирилади, улар 20 та йирик тармоқ қувватларида ёки ҳудудий корхоналар билан кооперация асосида амалга оширилади.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
77316
Жамият
56470
Жамият
55664
Жамият
50722
Жамият
//
Изоҳ йўқ