Супер-контрактнинг баллар кесимидаги қиймати қанча?

Сақлаш
16:48 / 17.07.2024 229 0

Етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ўз хоҳиши билан супер-контрактда ўқишлари мумкин.

 

Бунда супер-контрактнинг миқдори баллга нисбат қилинганда қуйидагича ҳисобланади:

 

▪️ 0,1 баллдан – 1,0 баллгача — оддий контрактнинг 1.5 баробари миқдорида;

▪️ 1,1 баллдан – 2,0 баллгача — оддий контрактнинг 2 баробари миқдорида;

▪️ 2,1 баллдан – 3,0 баллгача — оддий контрактнинг 2.5 баробари миқдорида;

▪️ 3,1 баллдан – 4,0 баллгача — оддий контрактнинг 3 баробари миқдорида.

 

Агар 4,0 баллдан ортиқ балл етмаса ва у соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун 75,6 балл, бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл ва ундан ортиқ баллни тўплаган бўлса табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорини тўлайди.

 

Бу миқдор йўналишларга қараб базавий контрактнинг 8 баробардан 25 баробаргача белгиланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//