Жамият
Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги нишонланади.
Бунда мазкур тадбирни ўтказишга масъул ташкилий қўмита тузилади. Унинг зиммасига қуйидаги топшириқлар юклатилмоқда:
▪️ шоирнинг «Танланган асарлар» тўпламини ўзбек ва қорақалпоқ тилларида нашр қилиш, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб яратилган бадиий, илмий-оммабоп асарларни қайта чоп этиш ва тақдимотларини ўтказиш;
▪️ давлат буюртмасига биноан Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саҳна асарлари ҳамда «Ажиниёз» бадиий-публицистик фильмини яратиш ва уларнинг тақдимотларини уюштириш;
▪️ Нукус шаҳрида шоир ижодига бағишланган «Айт, сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан» мавзусида мамлакатимиз ёш ижодкорларининг танловини, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида Ажиниёз Қўсибой ўғли ҳаёти ва ижодига бағишланган иншолар танловини ўтказиш;
▪️ Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар, тасвирий санъат асарлари ва халқ амалий санъати намуналари кўргазмасини ўтказиш;
▪️ Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида шоир музейини ташкил қилиш;
▪️ Ажиниёз Қўсибой ўғлининг Мўйноқ туманидаги қабрини ободонлаштириш ва унга ёдгорлик ўрнатиш, мазкур туманда Ажиниёз Қўсибой ўғли номидаги экопарк барпо этиш.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77660
Жамият
56684
Жамият
55902
Жамият
50955
Жамият
//
Изоҳ йўқ