Ноқонуний чиқиндихона ташкил этган фуқаро қарийб 4 йилга қамалди

Сақлаш
23:54 / 16.07.2024 241 0

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидан ўтувчи Чирчиқ дарёси ўзанида ҳеч қандай махсус рухсатномаларга эга бўлмасдан ноқонуний чиқиндихона ташкил қилган фуқаро М.Д. 3 йилу 9 ойга қамалди.

 

 

Маълум бўлишича, мазкур ер туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдони бўлиб, фуқаро уни 2023 йилнинг май ойидан 2024 йилнинг январь ойига қадар ўзбошимчалик билан эгаллаб олган.

 

Хабарга кўра, ҳуқуқбузар дарё ҳудудига чиқиндилар тўкиб, тўғон ҳосил қилган. У бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қурилиш чиқиндиларини ўзбошимчалик билан ташлаб кетаверган.

 

Якунда М. Д.нинг тоифаланган ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиб, ноқонуний чиқиндихона ташкил қилганлиги, ҳудудга чиқиндиларни маълум маблағ эвазига жойлаштириб келганлиги ўз исботини топган.

 

Аниқлик киритилишича, фуқаро дарёга 126.433,70 м3 чиқинди ташланганлиги оқибатида давлат манфаатларига 3 млрд 68 млн 206 минг 171 сўм миқдорда зарар етказган.

 

Шунингдек, у «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддаси ҳамда «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддасини ҳам қўпол равишда бузган.

 

Суд ҳукмига биноан ҳуқуқбузар ЖКнинг 59, 61-моддалари билан айбли деб топилган ва 3 йилу 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

 

Бундан ташқари, ундан давлат фойдасига 3 млрд 68 млн 206 минг 171 сўм зарар ундирилиши белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//