Билимни баҳолаш агентлиги томонидан тузилган тестга эътирозлар билдирилди

Сақлаш
19:26 / 16.07.2024 206 0

Ҳуқуқшунослик бўйича абитуриентлар тайёрлайдиган ўқув маркази (Ташкент лаw счоол) ўқитувчилари Агентликни «савияси бир тийинга қиммат» тестлар тузганликда айблади.

 

Маълум бўлишича, куни кеча бўлиб ўтган имтиҳон жараёнида ҳуқуқшунослик бўйича абитуриентларга «савияси бир тийинга қиммат тестлар» тушган.

 

Бунга ўқитувчилардан бири тушдай изоҳ беради:

 

«Абитуриентлар ўқиши учун 4 та китоб, 1 та Конституция маслаҳат берилган. яъни, улар мактабда ўқиган китоблар асосида имтиҳонда тест ечишади. Лекин мактабда ўтилган дарсликлар бўйича нечта савол тушди? Бизнинг ўқувчиларимизга битта 30 талик ДТМ тестинг 15 таси маъмурийдан, жиноятдан тушган. Бу қандай аҳвол? Бу фақат бизнинг ўқувчилар учун эмас, балки бутун Ўзбекистондаги ҳуқуқшунослик соҳасида ўқиган абитуриентларга ҳам шундай савол тушган. Саволлар биз юристлар ўқийдиган китоблардан тушган. Бу тестларни ўзи мен каби ўқишни битирган юристлар ҳам ечолмайди»

 

Мазкур эътироз юзасидан Билимни баҳолаш агентлиги ҳам расмий муносабат билдирди.

 

Унга кўра, олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларида ҳуқуқшунослик фанларидан фойдаланиладиган тест варианти тафсилоти Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида эълон қилинган.

 

«Шунингдек, абитуриентлар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун ўқишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати ҳам агентлик сайтида жойлаштирилган бўлиб, ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тест топшириқлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши, қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилганда қонуннинг асл манбаи (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси – лех.уз. сайти)га мурожаат қилиниши бўйича ҳам маълумотлар эълон қилинган», дейилади муносабатда.

 

Изоҳланишича, 2024-2025-ўқув йили қабули тест синовларида фойдаланилган ва абитуриентларнинг эътирозига сабаб бўлаётган тест топшириғида Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш ёки ота-оналар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўралган.

 

бундан мақсад эса айнан ҳуқуқшунослик йўналишини танлаш истагида бўлган абитуриентларнинг шу соҳада умумий ўрта таълим мактабида ва академик лицейларда олган билимларини синаш, қолаверса, бу билимларни кундалик ҳаётда дуч келадиган мисоллар орқали қай даражада татбиқ қила олишларини аниқлашдан иборат бўлган.

 

«Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича шакллантириладиган тест топшириқлари бутун ҳужжат асосида эмас, балки ўқув дастурида келтирилган қисмидан тузилади. Шунга кўра ҳуқуқшунослик фанларидан тест топшириқларини шакллантиришда ҳам амалдаги ДТС ва ўқув дастурларидан четга чиқиш ҳолатлари бўлмаган», деб ёзилади Билимни баҳолаш агентлиги муносабатида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//