2100 йилга бориб Ўзбекистонда аҳоли сони қанчага ортиши маълум бўлди

Сақлаш
16:59 / 16.07.2024 229 0

БМТнинг маълум қилишича, 2100 йилга бориб Ўзбекистон аҳолисининг сони икки баробарга ортади.

 

Яъни, Ўзбекистон аҳолиси 2100 йилнинг январига бориб 74,2 миллион кишига кўпаяди. Мазкур маълумотлар БМТ томонидан таҳлил қилинган «Дунё аҳолисининг 2024 йилги истиқболлари» ҳисоботида келтирилган.

 

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолиси 37,1 миллион кишини ташкил этади.

 

Ҳисоботда 2100 йил Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 39 ёш бўлиши ҳам тахмин қилинган.

 

Шунингдек, мазкур маълумотда келтирилишича, бу даврга бориб дунё аҳолиси тахминан 10,2 миллиард кишига этади ва умр кўриш давомийлиги деярли 82 ёшни ташкил қилади.

 

2100 йилда аҳоли сонининг энг катта табиий қисқариши Хитой ва Ҳиндистонда кутилмоқда. Бу давлатларда ўлим кўрсаткичи йил давомида туғилиш даражасидан мос равишда 10,5 миллион ва 7,4 миллион кишига ошади. Шунга қарамай, улар дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган икки давлати бўлиб қолади. Яъни, аср охирига келиб Хитойда 638,6 миллион киши, Ҳиндистонда эса 1,51 миллиард киши истиқомат қилади.

 

2100 йилда аҳолининг энг юқори табиий ўсиши Африка давлатлари – ДР Конго, Танзания ва Эфиопия, шунингдек, Осиёда – Покистонга тўғри келади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//