Қибрай туманидаги 8 та маҳалла Тошкент шаҳрига ўтказилмоқда

Сақлаш
14:51 / 17.12.2021 867 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларининг ўзгариши ҳақидаги тегишли қарорининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақида Кадастр агентлиги Тошкет вилояти бўлинмаси хабар бермоқда. 

 

 Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳудудларда олиб борилган хатлов ишлари натижаларига кўра, Қибрай туманидан Яшнобод туманига жами 2107,4 га ер, шундан 1002,6 га қишлоқ хўжалиги ер майдони ҳамда қуйидаги ижтимоий объектлар ўтказилиши таъминланган:

 

  • Маҳаллалар – 8 та;
  • Нотурар жойлар – 195 та;
  • Турар жойлар – 5091 та;
  • Мактаблар – 3 та;
  • Мактабгача таълим муассасалари – 1 та;
  • Диний муассасалар – 2 та;
  • Қабристонлар – 2 та;
  • Тиббий муассасалар 1 та.

 

 

Эндиликда, Қибрай туманидан Яшнобод туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Яшнобод тумани этиб белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//