Жамият
Фарғона шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массивида Президент билан суҳбатлашган Мадинахон Солиева Жаҳон тиллари университети талабасига айланди.
Маълум бўлишича, у Ўзбекистон туманидаги «Зинаша» МФЙда яшайди. Фарғона шаҳрига имтиҳондан ўтиш мақсадида келган ва ижарада турган.
Президентнинг Фарғона сафари чоғида Мадинахон жияни билан хиёбонда сайр қилиб юрган бўлган.
«Жияним билан хиёбонда сайр қилиб юргандик. Кутилмаганда массивга Юртбошимиз ташриф буюриб, фуқаролар билан суҳбатлашишни бошладилар. Мен ҳам Президентимизга пешвоз чиқиб, самимий тилакларимни айтдим. Ўзимнинг орзу-мақсадларим ҳақида гапириб бердим. Давлатимиз раҳбари мени ўзим орзу қилган олийгоҳда имтиёзли грант асосида ўқишга тавсия қилиб, омад тиладилар. Менга билдирилган бу ишончни албатта оқлаш учун пухта билим олиб, келажакда Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган кадр бўлиб етишишга ҳаракат қиламан», – дейди у.
Учрашувдан бир кун ўтиб Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари ҳамда Жаҳон тиллари университети ректори Фарғонага етиб келган.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда бўлажак талаба ҳамда унинг онасига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификат топширилган.
Маълумот учун, Мадинахоннинг отаси – Жаҳонгир Турсунов қурувчи-уста, онаси – Майнахон Маматқулова эса уй бекаси.
«Ўзимиз оддий яшасакда, фарзандлари мизнинг пухта билим олиб, бизданда яхшироқ муваффақиятларга эришишини истаймиз. Шу боис ёшлиги дан тил ўрганадиган курсларга жўнатамиз. Мана, бошига бахт қуши қўниб, Яратган нинг инояти туфайли Юртбошимиз билан учрашиб қолди. Имтиҳонсиз, грант асосида ўқишга қабул қилингани эса бизнинг оила учун жуда катта совғадир. Бу имкониятни яратиб берган Давлатимиз раҳбарини оила миз ҳам, қишлоқдошларимиз ҳам тинмай дуо қилишмоқда. Қизим, албатта, Юртбошимиз билдирган ишончни оқлайди», – дейди қизнинг онаси.
Маълумот «Янги Фарғона» газетасидан олинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ