Жамият
15 июль куни Президент давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.
Маълум бўлишича, ҳозирда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Мазкур ОТМ Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини йириклаштириш орқали ташкил топади.
Янги университетда Илғор муҳандислик мактаби ҳам бўлади. Унга билими юқори талабалар танлов асосида олиниб, амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.
Бу мактабнинг йўналишларига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, замонавий лабораториялар қурилади. Уларнинг таклифлари асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари йўлга қўйилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.
Унинг фаолияти 2024/2025-ўқув йилидан бошланади.
Университетда қуйидаги соҳалар бўйича кадрлар тайёрланади:
▪️ муҳандислик;
▪️ архитектура ва дизайн;
▪️ ахборот технологиялари;
▪️ соғлиқни сақлаш;
▪️ иқтисодиёт ва молия;
▪️ халқаро муносабатлар.
Ушбу олийгоҳ битирувчиларига Аризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ