Вилоятлик йигитни ҳақорат қилган аёл жаримага тортилди

Сақлаш
23:17 / 15.07.2024 217 0

Ижтимоий тармоқларда вилоятликларни «жирканчли махлуқот» дея ҳақорат қилган аёл жаримага тортилди.

 

Маълум бўлишича, видео 2023 йилнинг октябрь ойида олинган. 1998 йилда туғилган шахс (аёл) Инстаграмъдаги ўз саҳифасида жонли эфир қилган ва ана шу патда мазкур гапларни гапирган.

 

«Қишлоқилар одаммас, тўғрими? Жирканчли махлуқот қишлоқилар. Шаҳарга келиб ақллилик қилади. Шундай ёмон кўраман. Қишлоқи бўлиб туғилганига улар йиғлаши керак. Жирканчли махлуқотлар», — дея гапирган у ўша вақтда.

 

Бугун, 15 июль куни Тошкент шаҳар ЖИБ Миробод туман судида мазкур ҳолат юзасидан иш кўриб чиқилди.

 

Аёл айбига иқрорлигини айтар экан, бунинг учун олдинроқ жавобгарликка тортилганини, видео эски бўлиб, буни қўштирноқ остидаги блогерлар тарқатганини маълум қилган

 

Шунингдек, аёлнинг билдиришича, жонли эфир вақтида бир фуқаро уни ҳақорат қилиб, изоҳ ёзгани сабаб уни сўккан. У айтилган гаплар фақат айнан ўша фуқарога тегишли эканини, қолган вилоятликларга айтилмаганини таъкидлаган.

 

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар аёл МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан айбли деб топилиб, унга БҲМнинг 20 баравари (6,8 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 

Ҳукм чиқаришда судланувчининг иккинчи гуруҳ ногирони эканлиги инобатга олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//