Жамият
«Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, боқувчиси меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади.
Моддий ёрдам пули БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлади, яъни, 680 минг сўм.
Шунингдек, меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида (1 млн 700 минг сўм) бир марталик моддий ёрдам пули ажратилади.
Бундан ташқари, меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма тақдим этилади.
Бунда мазкур имтиёзлар маҳалладаги туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан амалга оширилади.
Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномаси билан эса «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар бериш йўлга қўйилади.
Бериладиган моддий ёрдамлар учун белгилаган талаблар қуйидагича:
▪️ меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқаролар «Хорижда иш» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлса;
▪️ талабгорлар «Хорижда иш» дастурий мажмуаси орқали электрон тарзда мурожаат қилса.
Қонун лойиҳаси ҳозирда муҳокамага қўйилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ