Жаҳон
2024 йилги Ҳенлей паспорт индекси (The Henley Passport Index) тақдим қилинди.
Маълум бўлишича, 2023 йилда «куч» жиҳатидан 83-ўринда бўлган Ўзбекистон 2024 йилги рейтингда 79-ўринга кўтарилган(Куба, Монголия ва Мозамбик паспортлари билан биргаликда).
Ҳенлей паспорт индекси – бу, паспорт эгасининг визасиз тарзда дунё давлатларига киришини ҳисоблаб борувчи нуфузли рейтинг.
19 йилдан бери тузилиб келаётган индекс ҳозирда 199 та паспорт ва 227 та саёҳат йўналишларини ўз ичига олган бўлиб, фойдаланувчиларга уларнинг глобал кириш ва ҳаракатланиш имкониятлари ҳақида кенг ва ишончли маълумотларни тақдим этади.
Маълумотда келтирилишича, Сингапур дунёдаги «энг кучли» паспортга эга. Мазкур давлат фуқаролари 195 та давлатга визасиз кириши мумкин.
2-ўриндаги «энг кучли» паспорт Франция, Германия, Италия, Япония ва Испания фуқароларига тегишли бўлиб, улар 194 та давлат ҳудудида ҳеч қандай виза олмасдан юриши мумкин.
Энг охирги, 107-ўриндан Афғонистон паспорти жой олган. Бунда афғонлар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан 28 та давлатга виза олмасдан бориш имконига эга экан.
Маълумот учун, Марказий Осиё давлатларининг мазкур индексдаги ўрни қуйидагича:
▪️ Қозоғистон паспорти – 67-ўрин, 79 та давлат;
▪️ Қирғизистон паспорти – 78-ўрин, 65 та давлат;
▪️ Ўзбекистон паспорти – 79-ўрин, 64 та давлат;
▪️ Тожикистон паспорти – 82-ўрин, 60 та давлат.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ