Акбар Жўраев бир йилда ҳам Олимпиада, ҳам Жаҳон чемпионига айланди

Сақлаш
14:47 / 17.12.2021 1212 0

16 декабрь куни Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида -109 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида беллашувлар бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон номидан сўнгги икки Олимпиаданинг чемпион ва рекордчилари Руслан Нуриддинов ҳамда Акбар Жўраев иштирок этди.

 

Даст кўтариш бўйича Руслан Нуриддинов учта уринишдан биттасини кўтаришга муваффақ бўлди ва 185 кг билан жаҳон чемпионатининг кичик бронза медалини қўлга киритди.

 

Токио Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев учала уринишда ҳам муваффақиятга эришиб, 195 кг натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Кумуш медал эса Жўраевга Токио Олимпиадасида олтин медал учун рақиблик қилган арманистонлик Симон Мартиросянга насиб этди - у 188 кг натижа қайд этди.

 

Даст кўтариш бўйича энг яхши натижа эгалари:

  1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 195 кг;
  2. Симон Мартиросян (Арманистон) – 188 кг;
  3. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) – 185 кг.

 

Акбар Жўраев бир тақвим йилида ҳам Олимпиада, ҳам жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган илк спортчига айланди. Бу эса тарихий рекорд ҳисобланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//