Жамият
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.
Бунда аризалар қабул қилиш жараёни 5 августга қадар давом этади.
Қуйидаги 2 та платформа орқали аризалар қабул қилинади:
◻️ transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
◻️ my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчиришда талабалар келтирган 2 та сабаб инобатга олинади, яъни ўқишни кўчиришга рухсат этилади:
▪️ Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
▪️ Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда, фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМга ўтиш учун имтиҳон топширади.
Мазкур имтиҳонда талабалар ушбу жадвалда кўрсатилган балларни тўплай олса, ўқишини кўчира олади.
Ўтиш баллини тўплай олмаганлар «супер-контракт» билан қабул қилиниши мумкин.
@mandat_javobbot орқали ўқишни кўчириш бўйича фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, ўтиш баллари ва «супер-контракт» миқдорлари билан танишиш имкони мавжуд.
Эслатма! Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар «перевод»чилар учун амал қилмайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ