Жамият
Ижтимоий тармоқларда Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприклардан бири қулаган ҳолат тасвирланган хабарлар тарқалди.
Ҳолат бўйича Хўжаобод туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, тоғларда ёғган кучли ёмғир туфайли юзага келган сел туфайли кўприк устунларининг ости ювилиб кетган. Оқибатда эса кўприкнинг асосий қисми ҳам қулаб тушган.
Воқеа бугун, 14 июль куни, соат 15:15 да содир бўлган. Қулаган кўприк «Оқбўйра сой» устидан ўтган бўлиб, у Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларини боғлаб турар эди. Воқеа содир бўлган жойга Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимлик вакиллари ва Андижон вилояти ФВБ қутқарувчилари етиб борган.
ФВВнинг хабарига кўра, ҳозирда «Оқбўйра сой» сув оқими ўз йўлида ҳаракатланмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ