«Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» танловининг Тошкент вилояти бўйича ғолиблари аниқланди

Сақлаш
14:21 / 17.12.2021 1003 0

Олмалиқ шаҳрида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» республика танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Танловда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Мақсад, илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи талаба-ёшларни рағбатлантиришдан иборатдир.

 

 

Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг барча ҳудудий вакилларига ташкилотчилар томонидан компьютер жамланмаси топширилди.

 

Жумладан, «Миллий мақом ва миллий эстрада» йўналишида биринчи ўринни Ангрен шаҳридан Шаҳзод Абдуқулов эгаллади. Иккинчи ўринга Оҳангарон туманидан Ортиқали Исроилов ва Чиноз туманидан Азизбек Ўринбоев лойиқ кўрилди. Учинчи ўринни Қибрай туманидан Беҳрўз Бахтиёров, Паркент туманидан Қудрат Шавкатов ва Янгийўл туманидан Нозима Раҳмонова эгаллади.

 

«Тасвирий ва амалий санъат» йўналишида биринчи ўринга Ангрен шаҳридан Абдураҳим Уралов муносиб қўрилди. Иккинчи ўринни Чиноз туманидан Наргиза Йўлдошева ва Қибрай туманидан Сайдуллахўжа Раҳматов қўлга киритди. Учинчи ўринни Зангиота туманидан Темур Ботиров ва Нурафшон шаҳридан Умид Аҳмедов эгаллади.

 

 

Шунингдек, «Адабиёт ва публицистика» йўналишида биринчи ўринга Ўрта Чирчиқ туманидан Отабек Исроилов турли мавзулардаги журналистик материаллари учун лойиқ топилди. Иккинчи ўринга Ангрен шаҳридан Отабек Бакиров ва Нурафшон шаҳридан Севинч Азаровага насиб этди. Учинчи ўринни эса Олмалиқ шаҳридан Дилафруз Тошпўлатова, Қуйи Чирчиқ туманидан Муҳаммад Юсуфбоев ва Оҳангарон шаҳридан Шоира Тўлаганова эгаллади.

 

Барча ғолиблар танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Ташкилотлар томонидан уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//