Жамият
Фарғона вилояти Учкўприк туманида оғил ота уйини ёқиб юборди.
Маълум бўлишича, бунга унинг отаси ва опа билан чиқиша олмагани сабаб бўлган.
Хабарга кўра, судланувчининг опаси 2020 йилда оилавий келишмовчилик туфайли турмуш ўртоғи билан аразлашиб, ота уйига қайтиб келади. Бу пайтда хонадонда оғил ўз оиласи билан, шунингдек, ота билан истиқомат қилиб келаётган эди.
Орадан бир оз вақт ўтиб опа-ука ўртасида низо келиб чиқади. Орага уларнинг отаси қўшилади ва у қизининг тарафини олади. Оқибатда, ўғил отаси ва опаси билан аразлашиб қолади.
3 йил шундай яшагач, охири ўғил оиласи билан Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирига ижарада яшаш учун кўчиб ўтади.
Уйга ўт кетиш воқеаси 2024 йил 4 январь куни содир бўлади.
Ўша куни соат 11:30да ўғил ота уйига қайтади ва яна уйидагилар билан жанжаллашиб қолади. Қўшнилар аралашади. Ўғилнинг алами ичида қолади.
Шу куннинг ўзида, соат 19:30ларда ўғил отаси, опаси ва холаси ўтирган уйга ўт қўяди. У қилган ишини аммасининг ўғлига телефон орқали айтади.
Ёнғин катталашиб, қўшни уйларга ҳам ўтиб кета бошлайди.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ФВВ ходимлари ўтни ўчиради.
ИИБ ходимлари эса уйни ёқиб юборган шахсни соат 21:00да идорага чақиради ва унинг устидан иш очади.
Аниқлик киритилишича, ёнғин натижасида турар жой биносига 49 млн 137 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Якунда гумонланувчи шахс устидан очилган суд иши жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судида кўриб чиқилди.
Суд уни Жиноят Кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми «б» банди билан айбдор деб топиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Шунингдек, судланувчидан отасига етказилган моддий зарарни ундириш ҳам белгиланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ