Жамият
Президент раислигида ўтаётган йиғилишда сўнгги уч йилда Қўқонда бор-йўғи 630 та хонадонли 17 та кўп қаватли уйлар қурилгани шаҳар эҳтиёжи учун етарли эмаслиги қайд этилди.
Гарчи «Янги Ўзбекистон» массивларини қуришга водий шаҳарлари атрофидан ер ажратилаётган бўлсада, Қўқон, Марғилон каби шаҳарлар, туман марказларидаги маҳаллалар қиёфаси эскилигича қолиб кетмоқда.
Шу сабабли энди «Янги Ўзбекистон массиви» лойиҳаси маҳаллагача туширилади.
Бунда шаҳар ва туман марказларида 5 тадан эски маҳаллалар танлаб олинади. Уларда 7-10 қаватли уйлар қуриш учун хусусий сектор жалб қилинади. Уйлар биринчи галда ушбу маҳалла аҳолисига берилади.
Йиғилишда, шунингдек, мутасаддиларга Қўқондаги биринчи «Маҳалла массиви» қурилишини бошлаш учун жой танлаш ва лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Бундан ташқари, Марғилонда ҳам аҳоли сони ошиб, тадбиркорлик ривожланиб бораётгани унинг инфратузилмасини кенгайтиришни тақозо этмоқда.
Сўнгги беш йилда Марғилонда 1 минг 164 та хонадонли 33 та уй қурилди, холос. Ҳозирни ўзида 5 мингта хонадонга талаб мавжуд.
Шу муносабат билан шаҳарда 30 минг хонадонли «Янги Ўзбекистон» массиви, савдо комплекси ва бизнес маркази, 2 та мактаб, 6 та боғча ва 2 та клиника қурилади.
Бундан ташқари, 20 гектар ҳудудга «Бурхониддин Марғилоний боғи» кўчирилади. Ҳудудга тегишли 50 гектарда саноат зонаси ташкил қилинади.
Шу билан бирга, яна 5 та меҳмонхона, Шоирлар ва санъаткорлар хиёбони, Мақом театри, 50 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳам қурилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ