Жамият
Кириш имтиҳонида энг сўраладиган саволларда тарихий сўзлар мазмуни, айниқса, хонликлар давридаги ҳарбий мансаблар даражаси сўралади.
Қуйида Қўқон хонлигидаги ҳарбий мансабларнинг баъзилари келтирилган:
▪️ Мингбоши – Олий Қўмондон;
▪️ Қўшбеги – ўз қўшинига эга беклик ҳокими;
▪️ Ботирбоши – бекликдаги ҳарбий ишнинг аҳволи учун масъул шахс;
▪️ Валий ёки воли (ноиб ёки ноиб-муовин) – артиллерия қўмондони ёки вилоят ва туманларда хоннинг ўринбосари;
▪️ Қалъабон – ҳарбий қалъалар учун масъул шахс;
▪️ Қўрбоши – қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш устахонаси ва омборхона бошлиғи;
▪️ Ёвар – соқчиларнинг бошлиғи ёки амири лашкар махсус бўлинмаси бошлиғи. Ёварлар хон девонининг ҳужжатларида ғаллагир (ғалла олувчи), жавгир (буғдой олувчи) ва сарпо олувчи сифатида қайд этилган;
▪️ Тўпчибоши – Тўпчилар бўлинмаси бошлиғи;
▪️ Тўқсабо – ўзларининг туғига эга бўлган ҳарбий дастанинг бошлиғи;
▪️ Понсадбоши (элликбоши; «элбоши» эмас) – эллик нафарлик ҳарбий тўбнинг сардори ёки 500 нафардан иборат ҳарбий қўшин қўмондони;
▪️ Даҳбоши (ўнбоши) — ўн нафарлик жанговар дастанинг сардори;
▪️ Қоровулбеги – соқчилар ва қоровулларнинг бошлиғи;
▪️ Хос соқчилар – ҳарбий ҳаракатлар вақтида аскарлари руҳлантириб турадиганлар;
▪️ Қози аскар – ҳарбий ҳаракат бошланишидан олдин хон номидан жиҳод эълон қилган, ўлжани баҳолаган ва қўшиннинг маънавий қиёфаси учун ҳам жавобгар бўлган шахс;
▪️ Қози раис – қўшин муфтийси берган фатво ижросини таъминлайдиган шахс;
▪️ 5 кишилик гуруҳ – ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳар бир бўлинмада 5 кишилик гуруҳ бўлган. Улар ярадор бўлган аскарларни жанг майдонидан олиб чиқиш ҳамда ҳалок бўлганларни дафн этган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ