Жамият
Навоий вилоятида фирибгарни тутиб беришни сўраган фуқародан Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими пора талаб қилди.
Маълум бўлишича, Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн сўм пул маблағи ноқонуний тарзда ечиб олинган. Буни билиб қолган фуқаро ушбу шахсларни шахсларни аниқлаб беришини сўраб, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлимига мурожаат қилган.
Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан 600 доллар пора сўраган.
Якунда, ходим айтилган пул маблағини олаётган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ