Жамият
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бир қатор йўналишларда янгиликлар жорий этилмоқда.
Булар:
▪️ Энди электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Фаcэ-ИД) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади;
▪️ Қурилиши тугалланмаган объектга бирламчи кадастр паспортини шакллантириш жараёнида вафот этган шахснинг яқин қариндошларига унинг номидан мурожаат қилиш тартиблари белгиланди;
▪️ Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди;
Бунда йўлланма расмийлаштирилгач фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юборилади ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади.
Фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди.
Шунингдек, агар болани мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикса ҳам йўлланма бари-бир ўз кучида қолади.
▪️ Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати билан мувофиқлаштирилди ва автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 10 кун этиб белгиланди.
▪️ Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома беришда аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан 2 иш кунига камайтирилди.
▪️ Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштиришда мулкдорнинг Мажбурий ижро бюроси базасида қарздорлигини текшириш ахборот тизимлари орқали автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди.
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ