30 ёшли эркак 3 ёшли болани қасддан пичоқлаб ўлдирди

Сақлаш
15:21 / 11.07.2024 293 0

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 30 ёшли эркак 3 ёшли болани қасддан пичоқлаб ўлдирди.

 

Маълум бўлишича, воқеа 9 июль куни Яшнобод туманининг «Яккатол» кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.

 

Хабарларга кўра, ижарада турган эркак қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётган аёл билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Якунда у аёлнинг биринчи турмушидан бўлган 3 ёшли ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба жароҳат етказган.

 

Эркак ҳодиса жойидан яширинган. Бола эса шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг ёзишича, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//